Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда энг юқори иш ҳақи қайси ҳудудларда берилиши маълум бўлди

569

Россия минтақалари орасида иш ҳақи даражаси бўйича Ямал-Ненец мухтор округи, Чукотка ва Ненец мухтор округи етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Рейтинг агентлигининг тадқиқотида айтилади, у РИА Новости’да эълон қилинди.

Ямал-Ненец мухтор округида 100 минг рублдан юқори иш ҳақига эга ишчилар улуши 27 фоизни ташкил этади; иш ҳақи 15 минг рублдан кам бўлганлар улуши 1,5 фоизга баҳоланмоқда. Чукоткада ишчиларнинг 26 фоизи 100 мингдан ортиқ рубль ишлаб топади, 1,1 фоизи - 15 минг рублдан кам. Ненец мухтор округида бу рақамлар 20% ва 2,6%ни ташкил этади.

Москвада 100 мингдан ортиқ рублни ишчиларнинг 18 фоизи ишлаб топади, 15 минг рублдан кам - 3,1 фоиз. Россия пойтахти рейтингда бешинчи ўринни эгаллади.

Энг кам иш ҳақига эга минтақа сифатида Адигея тан олинди. У ерда 100 мингдан ортиқ рублни ишлайдиганларнинг 0,59 фоизи, 15 мингдан камни 37 фоизи олади.

Россияда, умуман олганда, ишчиларнинг 4,39 фоизи 100 минг рублдан юқори иш ҳақига эга, 15 мингдан кам - 20 фоиз. Мамлакатда энг кўп тарқалган иш ҳақи миқдори - ойига 17-44 минг рубль.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list