Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Доғистонда Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўз рафиқасини ўлдирганликда гумонланмоқда

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Доғистонда Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўз рафиқасини ўлдирганликда гумонланмоқда

597

Доғистоннинг Қорабудахкент туманида Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғини ўлдирди.

Бу ҳақда «Замана» нашри Россия Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича вакили Расул Темирбековга асосан хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 4 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғининг кўкрак қафасига пичоқ билан бир неча марта зарба берган, оқибатда аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан жиноий иш қўзғатилди. Қотил ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари тергов-процессуал ҳаракатларини олиб боришмоқда, дея таъкидлайди нашр.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list