Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

11 декабрда Қозондан Тошкентга биринчи поезд йўлга чиқади

651

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 11 декабрдан Қозон – Тошкент йўналишидаги дастлабки тўғридан-тўғри поезд қатновини йўлга қўяди.

"Ўзтемирйўл йўловчи" АЖ мурожаатлар билан ишлаш сектори бошлиғи Фозилбек Машариповнинг маълум қилишича, Тошкент – Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезди Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади.

Қозон – Тошкент йўналишидаги поезд Татаристон пойтахтидаги “Қозон-1” вокзалидан соат 23:55 да йўлга чиқади ва соат 5:00 да Тошкентга кириб келади (йўлда 3 сутка 3 соат 5 дақиқа юради, жами 75 соат).

Белгиланган жадвалга кўра Қозон – Тошкент ва Тошкент – Қозон йўналишларида поездлар ҳафтасига бир мартадан қатнайди. Поезд шанба кунлари соат 3:50 да Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради ва шу куннинг ўзида соат 23:55 да Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Ҳозирча чипталарни фақат темирйўл кассаларидан сотиб олиш мумкин.


Манба: turon24.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list