- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- 14 декабрдан қатнови йўлга қўйилган Тошкент-Москва поезди чипталари нархи маълум қилинди
14 декабрдан қатнови йўлга қўйилган Тошкент-Москва поезди чипталари нархи маълум қилинди
14 декабрдан 350/349–сонли Тошкент-Москва йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ чипталар нархини маълум қилди. Унга кўра:
Плацкарт (227 ўрин) – 1 196 482 сўм;Купе (26 ўрин) – 1 867917 сўм;
Люкс (16 ўрин) – 2 838 347 сўм.
Қатновлар ҳафтасига бир марта (жума куни) амалга оширилади. Поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан ўтиб, Қорақалпоғистон темир йўл станцияси орқали ҳаракатланади.
Тошкент-Москва-Тошкент поезди маҳаллий вақт билан 18-54да жўнайди ва 79 соатдан сўнг, Москва вақти билан соат 00-00да Россия пойтахтининг Қозон вокзалига етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Ўзбекистондан Россия пойтахтига Тошкент-Москва ва Андижон-Москва йўналишларида поездлар ҳаракатланаётган эди.
Манба: UZ24