- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси манзили ўзгарди
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси манзили ўзгарди
Консулхонанинг эски биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли янги манзилга кўчиб ўтгани маълум бўлди.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси бошқа манзилга кўчиб ўтгани ҳақида хабар қилди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) қуйидаги манзилда жойлашади: 690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй.
“Бинода таъмирлаш ишлари якунлангани ва Бош консулхона тўлиқ фаолият бошлагани тўғрисида қўшимча тарзда маълум қилинади” – дейилган хабарда.
Шунингдек, Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эътиборига бош консул Рустам Сабиржанович Исмаиловнинг мобил телефон рақамини маълум қилинди: + 7-902-059-76-67.
Манба: sputniknews-uz.com