Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда кўчаларда валюта курсларини кўрсатувчи таблолар тақиқланади

405

Россия президенти Владимир Путин валютани тартибга солиш ва назорат қилиш қоидаларига тузатмалар киритувчи қонунни имзолади. 

Қабул қилинган тузатмалар банкларга кўчадаги таблоларда ваюта курслари ҳақидаги ахборотни жойлаштиришни тақиқлайди.

Аввалроқ Россия марказий банки валюта курсларини кўрсатувчи электрон таблолар ва бошқа қурилмаларни банклардан ташқарида жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилганди.

Марказий банкда таъкидланишича, бундай таблоларни одатда номаълум жисмоний шахсларга тегишли ноқонуний валюта айирбошлаш пунктлари ўрнатади. Янги чора ноқонуний валюта айирбошлаш пунктларига қарши курашишда кўмак беришга чорланган. 

Шу билан бирга банкларнинг валюта курслари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва мобил дастурлар орқали хабардор қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list