Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиядан қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари ўзаро муштлашув содир этишди

605
2018 йилнинг 17 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қахрамон маҳалласида яшовчи Б.Р. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 5 декабрь куни бирга яшовчи акаси Р.Б. Россия Федерациясидан Н.Х. бошқарувидаги “Лада-Ларгус” русумли автомашинасида йўловчи сифатида уйига қайтаётган вақтида автомашина ҳайдовчиси ва унинг яна бир йўловчиси, Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи С.Н. Қозоғистон Республикаси ҳудудига етиб келганларида ўзаро жанжал сабаб Р.Б.нинг бош ҳамда танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказганликларини маълум қилган.

Натижада Р.Б. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Х. ва С.Н. қўлга олинганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Манба: zamin.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list