Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистондан Россияга мигрантлар оқими 70 фоизга камайди

482

Сўнгги йилларда мигрантлар оқими Россия аҳолисининг табиий камайишини бироз юмшатди, бироқ энди бу фуқаролар сони қисқариб боришини қопламаяпти, деб ёзади РБК.

2018 йил январь-октябрь ойларида аҳоли сони 78,7 минг кишига камайди, дейилади Росстат ҳисоботида. Ўн ойлик даврда аҳолининг табиий камайиши 180,5 минг кишини, миграцион ўсиш - 101,8 мингни ташкил этди, яъни мигрантлар оқими фақат 56,4 фоизлик камайишни қоплади. Йил якунларига кўра бу ҳолат ўзгармайди, дея тахмин қилмоқда экспертлар.

2018 йилда миграцион ўсиш 2017 йил билан таққослаганда 43 фоизга ёки 76,6 минг кишига камайди. Энг кўп украиналик (74 фоиз), ўзбекистонлик (70 фоиз) ва қирғизистонлик (40 фоиз) мигрантлар оқими пасайди. МДҲ давлатлари Россия учун мигрантларнинг асосий донорлари бўлиб, бироқ бу ресурс йўқолмоқда.

Шу тариқа, Россия аҳолиси 10 йил ичида биринчи маротаба камаяди (1 ноябрь ҳолатига жами аҳолининг сони 146,8 млн кишини ташкил этди).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга кўпроқ пул жўнатишни бошлашгани хабар берилганди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list