- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Чет элда ёлланиб ишлаган фуқаролар пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қандай аниқланади?
Чет элда ёлланиб ишлаган фуқаролар пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қандай аниқланади?
Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади».
Манба: kun.uz