Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россияда хорижликлар учун истиқомат қилиш бўйича муддатсиз рухсатнома жорий этилиши мумкин

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда хорижликлар учун истиқомат қилиш бўйича муддатсиз рухсатнома жорий этилиши мумкин

583

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги чет элликлар учун истиқомат қилишга муддатсиз рухсатнома бериш амалиётини жорий этиш ва уни ҳар беш йилда бир марта узайтиришдан воз кечиш таклифи билан чиқди. Тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани тўғрисидаги маълумот норматив ҳуқуқий ҳужжатлар федерал порталида эълон қилинди.

«Бундай ёндашув Россия Федерациясида доимий яшаш институтини амалга ошириш механизмини соддалаштиради, айни пайтда, солиққа тортиш ва йиғимлар соҳасидаги муносабатлар қайта кўриб чиқилишини назарда тутади», - дейилади ташаббусга қолдирилган изоҳда.

Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 2019 йил 9 январгача давом этади. Қонун лойиҳасининг кучга кириш бўйича тахминий муддат - 2019 йил сентябрь ойи.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list