- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистонга хориждан пул жўнатмалари ҳажми $3,8 млрдни ташкил этди
Ўзбекистонга хориждан пул жўнатмалари ҳажми $3,8 млрдни ташкил этди
2018 йилнинг 9 ойи мобайнида хориждан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 3,8 млрд долларни ташкил этди. Шундан қарийб 77 фоизи Россиядан юборилган, дея хабар беради Марказий банк ўз ҳисоботида.
Қайд этиш керакки мазкур давр мобайнида мамлакатга 1 млрд доллар нақд пул олиб келинган.
Ушбу давр мобайнида энг кўп пул жўнатмалари Россиядан юборилган - 2,96 млрд доллар. Бундан ташқари Қозоғистондан 247 млн, Туркиядан 155 млн АҚШдан 138 млн ва Жанубий Кореядан 77 млн доллар пул жўнатмалари амалга оширилган.
2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар Ўзбекистондан пул жўнатмалари ҳажми 639 млн долларни ташкил этади. Ўзбекистондан асосан Россия, Қозоғистон, Туркия ва Хитойга пул жўнатмалари юборилган.
“Мазкур жўнатмаларнинг асосий қисми "олди-сотди" савдоси учун юборилган”, дейилади ҳисоботда.
Олдин хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 10 ойи мобайнида "олди-сотди" савдосининг ҳажми 1 млрд долларни ташкил этган эди.
Манба: turon24.uz