Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади

562

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига кўра, фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, республиканинг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, ушбу хизматларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилишини белгилаш назарда тутилади.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list