Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон шаҳарлари янги автобус қатновлари билан боғланади

729

Жорий йилда Ўзбекистонда йирик шаҳарлар ўртасида янги мунтазам шаҳарлараро автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда 2019-2025 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш концепциясида айтилган.

Янги мунтазам йўналишлар учта катта йўналишда пайдо бўлади: «Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Хива - Нукус», «Тошкент - Гулистон - Жиззах - Самарқанд - Қарши - Термиз», «Қўқон - Фарғона - Андижон - Наманган».

Бундан ташқари, концепция республика минтақалари ўртасида авиақатновларни ривожлантириш, мавжуд темир йўлларни такомиллаштириш ва янгиларини қуриш, шунингдек, тезюрар электропоездлардан фойдаланишни кенгайтиришни назарда тутади.

Барча чора-тадбирлар натижасида минтақалар ўртасида ички сайёҳлар оқими йилига 14 миллион кишидан 25 миллион кишигача ошиши кутилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list