Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар хорижга чиқиш паспортини дипломатик ваколатхоналардан олиши мумкин

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар хорижга чиқиш паспортини дипломатик ваколатхоналардан олиши мумкин

652

Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар янги хорижга чиқиш паспортларини 2019 йилдаёқ Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналаридан олиши мумкин.

«ТИВ консуллик бошқармасида маълумотларни тўплаш тизимини ўрнатдик. 2019 йил давомида барча консуллик муассасалари ва элчихоналар ҳам мазкур тизим билан таъминланади. Биз маълумотларни интернет орқали узата ва юклай олмаймиз, бу хавфсизлик масаласи билан боғлиқ. Режаларга кўра, йил давомида бу масалани ёпамиз ва хориждаги фуқароларимиз Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиб, мазкур ҳужжатларни олиши мумкин», — дея хабар қилди Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаев.

Бугунги кунга қадар Тошкентда 570 дан ортиқ хорижга чиқиш паспорти берилган. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 120 фоизини (243 276 сўм) ташкил этади. 16 ёшгача бўлган болаларга хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизини (162 184 сўм) ташкил этади.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list