Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистондаги турклар ва Туркиядаги ўзбеклар учун “ишонч телефони” ишга тушди

806

Туризм салоҳияти ва нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ёрдам беради.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Туркия истеъмолчилар ҳуқуқлари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаган. Меморандумга мувофиқ икки мамлакат истеъмолчиларининг ҳуқуқлари муҳофазаси истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳар иккала ташкилот ҳамкорлиги доирасида амалга оширилади.
 
Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида бўлган Туркия фуқаролари таклиф, шикоят ва ариза билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 “ишонч телефони”га ёки www.istemol.uz электрон манзилига мурожаат қилишлари мумкин.
 
Худди шу каби, Туркияда ишлаётган, таълим олаётган ёки бу мамлакатга сайёҳ сифатида борган юртдошларимиз истеъмолчи сифатида – у савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳасида бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда Туркия истеъмолчилар ҳуқуқлари уюшмасининг  +90 (0312) 425 15 29 “ишонч телефони”га ёки thd@tuketicihaklari.org.tr электрон манзилига мурожаат қилишлари мумкин.
 
Бундай амалиёт муқаддам қонунчилик даражасида кўриб чиқиш имконияти бўлмаган, асосан икки мамлакат сайёҳларига кўп миқдорда зарар етказиши, шунингдек мамлакатнинг туризм салоҳияти ва нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ёрдам беради.


 Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list