Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонлик талаба ўлимидан сўнг университет проректори ҳибсга олинди

770
Санкт-Петербургда Тергов қўмитаси ходимлари томонидан Давлат кимё-фармацевтика университети проректори ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу тадбир ўқув биноси томидаги муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган талаба иши юзасидан ўтказилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари бино томини қор ва муз бўлакларидан тозалаш ишлари билан «Вентформат» компанияси шуғулланганини аниқлашган. Ташкилот ходимлари ўз вазифалари виждонан бажаришмаган, олийгоҳ проректори эса иш жараёнини назорат қилмаган.

Бундан ташқари, олийгоҳ проректори компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олиб, шартнома тузганлиги аниқланган. Проректорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда университет биноси устидан муз бўлаги тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Манба: zamin.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list