Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россияда вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ватанга олиб келишда Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилади
Россияда вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ватанга олиб келишда Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилади
695
«Агарда Ўзбекистон фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Россиядаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади», — дейилади ТИВ ахборотида.
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграциясининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳрида, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2) манзилида жойлашган (телефон рақами: +7-903-507-76-67).
Агентликнинг Ўзбекистондаги манзили эса қуйидагича: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. Телефон рақами: (+998-71) 202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Telegram’даги канали: @migration_uz.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 5 январь куни Москвада фожиали тарзда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг қариндоши томонидан Президент Шавкат Мирзиёевга йўлланган видеомурожаат эълон қилинган эди. Унда мурожаатчи Россияда ҳалок бўлган ватандошларнинг жасадларини Ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатишни сўраганди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 6 февраль куни Россиядаги қурилишлар вақтида ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасадини Ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Айни вақтда, Россиянинг Zaraйск шаҳрида бир неча ойдан бери комада ётган Ўзбекистон фуқароси вазирлик ҳузуридаги жамғармаси ҳисобидан Наманган вилоятига қайтарилгани маълум қилинди.
Манба: daryo.uz