Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Минг нафар ўзбекистонлик Туркиядаги меҳмонхоналарда иш бошлаши мумкин

618

Ўзбекистон фуқаролари Туркия меҳмонхоналарида шартнома асосида ишлашлари мумкин.

Kun.uz мухбири хабар қилишича, Туркиянинг Swandor Topkapi Palace ҳамда Tayga Group меҳмонхоналар тармоғи раҳбарлари шу масала юзасидан Ўзбекистонда бўлиб туришибди.

13 февраль куни Самарқанд шаҳридаги «Registon Plaza» меҳмонхонасида хорижлик меҳмонлар иштирокида учрашув ўтказилди. Меҳмонлар Туркиядаги меҳмонхоналар бизнеси йўналишида ишлаш истагидагилар билан суҳбат ўтказди. 

Tayga Group меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Исмет Гурлекнинг маълум қилишича, жорий йил апрель ойидан бошлаб минг нафар ўзбекистонлик Анталиядаги меҳмонхоналарда иш бошлаши мумкин. Дастлабки шартномалар саккиз ойгача мўлжалланган. 

–   Бундан 12 йил олдин мазкур йўналишда Қирғизистонда ҳамкорликни йўлга қўйгандик,- дейди жаноб Гурлек. – Бугунгача ушбу давлатдан 20 минг нафардан зиёд киши Туркияда меҳнат қиляпти. Ўзбекистондаги Human хусусий бандлик агентлиги билан ҳамкорликда эндигина бошланган фаолиятимиз умид қиламанки, кенгайиб бораверади. Туркияда ишлаш истагини билдирган, суҳбатдан ўтган иштирокчиларнинг йўл харажатлари, ётоқ жой, овқатланиш каби шароитлари иш берувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Иш фаолияти меҳнат қонунчилиги асосида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган Human хусусий бандлик агентлиги томонидан Германиядаги ишлаб чиқариш компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганди. Келаси ҳафтадан эътиборан агентлик томонидан Япониядаги компанияларда ҳам ўзбекистонлик хоҳловчилар меҳнатини ташкил қилиш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list