Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

553
Москвада ўн нафар ўзбекистонлик иштирокида юз бериб, икки кишининг ўлимига олиб келган оммавий муштлашув видеоси эълон қилинди, деб ёзади «Дарё».

 Тергов қўмитаси вакили маълум қилишича, жанжал 17 февраль куни Волгоград кўчасидаги бино яқинида юз берган. Эркаклардан бири воқеа жойида тез ёрдам етиб келгунича вафот этган, иккинчиси эса — касалхонада. Унинг сўзларига кўра, муштлашув маиший сабаб асосида, аввалроқ автомойка мажмуаси ишчилари ўртасида юзага келган низо туфайли келиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кузатув камераларидан олинган видеода Волгоград кўчасидаги жанжал машина юрадиган йўл ёнида содир бўлганини кўриш мумкин. Муштлашувдан кейин оломон ерда ётган киши атрофида тўпланган, кейинроқ полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ўзбекистонликлардир. Жанжалга иштирокчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабабчи бўлган.
[media=https://www.youtube.com/embed/b1C4OITE7j8?feature=oembed]

Манба: zamin.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list