Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Грузияда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл 12 йил озодликдан маҳрум этилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Грузияда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл 12 йил озодликдан маҳрум этилди

675

Батуми шаҳар суди ўз ватандошини фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган ўзбекистонлик аёлни 12 йил озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Қайд этилишича, аёл 2018 йилнинг январида Ўзбекистонда яшайдиган аёл таниши билан боғланиб уни Грузияга ишга чақирган. Аёл рози бўлиб, 2018 йилнинг февраль ойида Грузияга келади ва Батуми шаҳридаги ижарага олинган хонадонга жойлашади.

Кейинчалик уни Грузияга таклиф қилган аёл паспортини тортиб олади ва шаҳар бўйлаб эркин ҳаракатланиши та’қиқлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Ундан топган пулларни эса ўзига олиб қолган. Аёл Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур тумани бўйлаб тунги клублар, меҳмонхона ва ресторанларга мажбурлаб олиб борилган.

Полиция томонидан жиноят иши очилганда гумонланувчи аёл ғойиб бўлган. 2018 йилнинг май ойида унга қидирув эълон қилинган ва 14 кундан сўнг Ахалкали шаҳрида қўлга олинган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list