Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Австралияда яшовчи ўзбекистонлик ватанида физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Австралияда яшовчи ўзбекистонлик ватанида физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи

612

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида талабалар ва ёш олимлар учун замонавий амалий физика муаммоларига бағишланган видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда вазирлик раҳбарияти, Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, физика соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда шу соҳада таҳсил олаётган докторантлар иштирок этди.

Видеосеминарда профессор замонавий амалий физика янгиликлари, жаҳон илм-фанига интеграция қилиш, физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлиги ҳақида тўхталган ва бу борада ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Алишер Собирович Қодиров — асли ўзбекистонлик. У ҳозирда ядро физикаси соҳасида дунёнинг етакчи профессорларидан бири ҳисобланади. Олим илм-фан ва техника соҳасида қатор халқаро нуфузли мукофотлар билан тақдирланган, 2018 йилда Америка физиклар жамиятининг (APS) танланган аъзосига айланган.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list