Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон ТИВ Москвадаги ўзбекистонликлар иштирокидаги муштлашув юзасидан баёнот берди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги ўзбекистонликлар иштирокидаги муштлашув юзасидан баёнот берди

711

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Москва шаҳрида 17 февраль куни ўзбекистонлик фуқаролар иштирокида юз берган муштлашув юзасидан баёнот берди.

«Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида мамлакатимиз фуқаролари иштирокида содир бўлган ҳодиса оқибатида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган. Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (саломатликка қасддан ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

  1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
  2. Нусратов Отабек, 1987 йил 24 октябрда туғилган.

Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list