Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон: Толибон нимадан даромад қилади?

mangle structures blown halfway down a street, with debris all over the pavements and people crowding around a plume of smoke in the background

Яқинда АҚШ етти минг нафарга яқин аскарини Афғонистондан олиб чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Агар бу режа амалга ошса, бу америкалик аскарларнинг деярли ярми мамлакатдан чиқиб кетишини англатади.

Америкалик аскарлар расмий афғон ҳукуматини Толибон ва бошқа қуролли гуруҳларга қарши курашда қўллаб келади.

60 мингга яқин жангариси борлиги тахмин қилинадиган Толибон бугунги кунда 2001 йили АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан ҳокимиятдан ағдарилганидан буён илк бор Афғонистонда улкан ҳудудларни ўз назорати остига олишга муваффақ бўлган.

АҚШ расмий Кобулни ҳам молиявий, ҳам ҳарбий томондан дастаклаб келаётганига қарамай, зиддият даражаси пасаймаётир.

Толибондек жангари кучни жиловлаб туриш учун катта миқдорда дастак талаб қилинади.

Хўш, Толибоннинг ўзи таъминотни қаердан олади? Унинг молиявий манбаси нималардан иборат?

Толибон бойми?

Толибон гуруҳи 1996-2001 йиллар давомида Афғонистонни қатъий шариат қоидалари асосида бошқарган.

Толибоннинг бойлик манбаларини олинган маълумотларга асосланиб, фақат тахмин қилиш мумкин. Гуруҳ молиявий фаолиятини сир сақлаб келади.

Афғонистон

Бироқ Би-би-сининг Афғонистон ва бошқа ерларда олиб борган интервьюларидан аён бўлишича, гуруҳ мамлакат ичида мукаммал молиявий тармоқ ва солиқ тизимини шакллантирган.

Афюн, солиқлар ва зўравонлик

Афғонистон афюн етиштирувчи дунёдаги энг катта мамлакатдир.

Унинг йиллик афюн экспорти $1.5-3 миллиардга, деб кўрилади. Афғон афюни жаҳон ноқонуний наркотик бозорининг жуда катта қисмини таъминлаб келади.

Ҳукумат ерларида ҳам бироз миқдорда афюн етиштирилсада, кўкнорнинг асосий қисми Толибон назоратидаги ҳудудларда ўстирилади.

Толибон кўкнор етиштирувчи деҳқонлардан турли солиқлар олади.

Афюнни қора дорига айлантирувчи лабораториялар, тайёр маҳсулотни сотувчиларга ҳам солиқ солинади.

Толибоннинг Афғонистондаги ноқонуний афюн иқтисодиётида мавжуд улуши $100-$400 миллион атрофида экани тахмин қилинади.

Нишондаги лабораториялар

Президент Трампнинг Афғонистонга нисбатан қаттиққўл сиёсатининг бир қисми сифатида АҚШ ҳарбийлари Толибоннинг молиявий тармоқлари, жумладан, қора дори тайёрловчи лабораторияларни нишонга олишни янада кучайтирди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, афюн савдоси Толибон даромадининг 60 фоизини ташкил қилади.

АҚШ 2018-йилнинг август ойига қадар 200 га яқин лабораторияларнинг йўқ қилинганини иддао этиб чиққан. Умумий ҳисобда, Толибон қўлида 400 дан 500 га қадар лаборатория борлиги айтилади.

Бироқ таҳлилчилар лабораторияларнинг йўқ қилиниши ғалабадан дарак бермаслиги, уларни қуриш осон ва арзонлиги боис яна кўпайиб кетаверишини айтади.

A long line of Afghan national army soldiers

Толибон ўзининг афюн саноатига алоқаси борлигини рад этиб келади. Гуруҳ Афғонистонни назорат қилган йилларда кўкнор етиштириш бутунлай тақиқланган эди.

Ҳудудларни кенгайтириб

Гиёҳванд моддалар ва солиқлар Толибоннинг ягона даромад манбалари эмас.

2018 йил бошида Би-би-си томонидан эълон қилинган текширув Толибоннинг Афғонистоннинг 70 фоиз қисмида фаол ҳаракат олиб боришини аниқлаган эди.

Баъзи ҳудудларда гуруҳ худди ҳақиқий давлат сингари мукаммал солиқ тизимини жорий этган.

Шу йили Толибон томонидан тарқатилган очиқ хатда афғон савдогарлари гуруҳ назоратидаги ҳудудлардан ўтаётганида, белгиланган солиқларни тўлашга мажбурлигидан огоҳлантирилган.

Бундан ташқари Толибон телекоммуникация ва мобил алоқа операторларидан ҳам улуш олади.

Афғонистон Электр Компанияси раҳбари жорий йилнинг аввалида Би-би-сига Толибоннинг мамлакатдаги турли ҳудудларда электр қуввати истеъмолчиларини солиққа тортиш йўли орқали $2 миллиондан зиёдроқ маблағ топаётганини маълум қилган эди.

Толибон, шунингдек, ўзи эгаллаб олган ҳарбий бўлимлар ёки аҳоли пунктларини талайди, машиналарни олиб кетади.

Peace activist holds a flower as he marches from Helmand to Kabul demanding the government and the Taliban call a ceasefire

Конлар ва минераллар

Афғонистон минераллар ва қимматбаҳо тошларга бой. Узоқ йиллар давом этган ҳарбий зиддият оқибатида табиий бойликларнинг катта қисмига тегилмаган.

Ҳозирда Афғонистон кончилик саноати қиймати $1 миллиардга тенг, деб кўрилади.

Табиий бойликларни қазиб олиш ишларининг асосий қисми қўлда ва кичик кўламда ҳамда, кўпинча, ноқонуний олиб борилади.

Толибон кўплаб конлар устидан ўз назоратини ўрнатиб, ҳам қонуний, ҳам ноқонуний олиб борилаётган қазилма ишларидан зўравонлик йўли билан улуш олади.

Мамлакат шарқидаги Нангарор вилояти ҳокими Би-би-сига ўз ҳудудидаги конлардан келадиган даромаднинг ярми ё Толибонга ёки Исломий Давлатга кетишини айтади.

Ҳоким бир куннинг ўзида вилоятдан минераллар ортилган юзлаб юк машиналар чиқиб кетиши, юқорида тилга олинган зўравон гуруҳлар эса машиналарнинг ҳар биридан $500 га қадар улуш олишини маълум қилади.

Би-би-си билан суҳбатда бўлган Толибон вакиллари, маҳаллий савдогарлар ва ҳукумат расмийларига кўра, ҳозирда Толибон бутун мамлакат бўйлаб жойлашган конлардан йилига $50 миллиондан кўпроқ даромад олмоқда.

Lapis stones

Хорижий дастак

Айрим афғон ва АҚШ расмийлари Покистон, Эрон ва Россияни Афғон Толибонини молиявий дастаклашда айблайди.

Шунингдек, Покистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар каби давлатлардан бўлган бой одамлар гуруҳга мунтазам ёрдам бериб келади.

Хорижий дастак Толибонга даромад келтирувчи асосий манбаларнинг биридир, аммо унинг йиллик миқдорини аниқлашнинг деярли имкони йўқ.

Шунга қарамай, таҳлилчилар ва расмийлар Толибонга хориждан келувчи маблағни $500 миллион атрофида, деб баҳолайди.


Манба: bbc.com



Back to the list