- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- МАК Қаршидан Москвага самолётлар қатновини қайта тикламоқда
МАК Қаршидан Москвага самолётлар қатновини қайта тикламоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Қаршидан Москвага самолётлар қатновини қайта тикламоқда.
Ўзбекистон Миллий авикомпанияси 26 июлдан Қарши — Москва (Внуково) — Қарши йўналиши бўйича парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Парвозлар ҳафтада бир марта жума кунлари (шанбага ўтиш билан) A320 самолётларида амалга оширилади:
- НY623. Қарши 06:10 — Москва 08:25
- НY624. Москва 20:25 — Қарши 02:25
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қаршидан Тошкент ва Москвага парвозларни 2018 йил қишги мавсумда тўхтатган эди. Ушбу шаҳардан Москвага рейслар Россиянинг «Уральские авиалинии» ва Nordwind Airlines авиакомпаниялари амалга оширмоқда.
Манба: Газета.uz