Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркия 82 нафар ўзбекистонликни депортация қилади

377

Туркия ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилади, улар ҳозирда вақтинча сақлаш марказларидадир. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, депортация қилинадиган шахслар орасида 82 нафар ўзбекистонлик, 10 нафар қозоғистонлик, 23 нафар қирғизистонлик, 6 нафар туркманистонлик ва 99 нафар россиялик бор. 

Нашрнинг ёзишича, вақтинча сақлаш марказидаги 959 нафар шахснинг 147 нафари ёш болалардир. Болаларнинг аксарияти Суриядаги можаро вақтида ота-онасини йўқотгани айтилади.

Шунингдек, депортация қилинувчи хорижий фуқаролар орасида 17 германиялик, тўрт украиналик, уч нидерландиялик, икки франциялик, 29 нафар озарбойжонлик, 13 мисрлик, 11 афғонистонлик, тўққиз фаластинлик, олти покистонлик ҳамда бошқа давлатлардан фуқаролар бор.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ИШИДнинг икки ярим мингга яқин аъзоси Туркия қамоқхоналарида эканини маълум қилганди. Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг раҳбари Сулаймон Сойлу сўзларига кўра, Туркия «ИШИД аъзолари учун меҳмонхона эмас». У қамоқхоналарда сақланаётган жангариларни ватанларига депортация қилишни бошлаш ҳақида ваъда берди.

Туркия Ички ишлар вазирлиги 11 ноябрь куни АҚШ фуқароси депортация қилингани ҳақида хабар берди. 14 ноябрь куни етти нафар Германия фуқароси депортация қилинди. Шунингдек, 11 франциялик ва ИШИДнинг Ирландия ҳамда Даниядан собиқ жангарилари депортацияга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 октябрь куни расмий Тошкент Ироқдан Ўзбекистон фуқароларининг 64 нафар фарзандини қайтарган эди.

2019 йил май ойида ҳам худди шундай гуманитар операция доирасида Ўзбекистон 156 фуқаросини Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан қайтарди.

Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар зонасидан ўз фуқароларини қайтариш бўйича гуманитар операциялар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Грузия ва бошқа давлатлар ҳукуматлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list