Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Бир ҳафтада 2087 нафар фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтди

213

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси сўнгги бир ҳафта мобайнида қанча фуқаро чартер рейслар орқали ватанга қайтарилгани ва қанча ватандошга моддий кўмак кўрсатилгани бўйича ахборот берди.

Маълум қилинишича, 28 июндан 5 июлгача 2087 нафар фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган.

Хусусан:

  • 28 июнь, Москва – Тошкент рейси – 252 киши
  • 29 июнь, Москва – Тошкент рейси – 254 киши
  • 30 июнь, Москва – Тошкент рейси – 275 киши
  • 2 июль, Санкт-Петербург – Тошкент рейси – 188 киши
  • 3 июль, Новосибирск – Тошкент рейси – 191 киши
  • 3 июль, Қозон – Тошкент рейси – 192 киши
  • 4 июль, Екатеринбург – Тошкент рейси – 267 киши
  • 5 июль, Ростов – Тошкент рейси – 194 киши
  • 5 июль, Москва – Тошкент рейси – 274 киши

«Ушбу рейсларда биринчи навбатда кекса фуқаролар, саломатлиги билан муаммоси бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва ёш болали аёллар қайтарилди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларини чет элдан олиб келиш бўйича рейслар ташкил этиш учун туроператорлар ва авиакомпанияларга ҳам рухсат берилган.

Якунланаётган ҳафтада «Меҳр» лойиҳаси доирасида қийин вазиятга тушиб қолган 583 нафар Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 3 744 863 рубль миқдорида моддий ёрдам ажратилган.

  • 3 нафар имконияти чекланган шахс
  • 59 нафар қарамоғида икки ёшгача фарзандлари бор ёки ҳомиласи етти ойдан ошган аёл;
  • 17 нафар COVID-19 тасдиқланган ватандош;
  • 451 нафар Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таҳсил олаётган талаба шулар жумласидан.

Таъкидланишича, «Меҳр» лойиҳаси бошлангандан бери (14 майдан 5 июльга қадар) 5 667 нафар фуқарога 35 456 834 рубль миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан Москва шаҳри ҳостелларида 20 нафар фуқаромизнинг яшаш ва овқатланиши учун пул тўлаб берилди. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси 33 нафар ватандошимизнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплади», – дейилади релизда.

Бундан аввал, элчихона Россия–Қозоғистон чегарасидан ўтказиб қўйишни ваъда қилаётган шахсларга ишонмасликни сўрагани маълум қилинган эди.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list