Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

163

Доҳага амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2021 йилнинг 10 апрель куни Қатардаги «Толибон» ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Охунд билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати раҳбарияти вакили Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт ва энергетика соҳаларида муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

У, айниқса, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари нафақат Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига, балки мамлакатда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади. Шу ўринда Афғонистон келажакда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида «ишонч ва ҳамкорлик кўприги»га айланиши мумкинлиги билдирилди.

Шунингдек, Доҳада Абдулазиз Комилов Қатар давлатининг Афғонистон бўйича махсус вакили Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний билан учрашди.

Томонлар афғонлараро инклюзив музокараларни давом эттириш орқали Афғонистондаги сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича ўзаро муносабатларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, Афғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим саналади.

Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний, шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларининг қўшни мамлакат иқтисодиётини тез суръатда тиклашда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list