Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

221

Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.

Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. 

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.

Қайд этилишича, Афғонистонда янги ҳокимият олдида жамиятни жипслаштиришдан тортиб барча этносиёсий гуруҳларни ўз ичига олган лаёқатли ҳукуматни шакллантиришгача босиб ўтилиши керак бўлган мураккаб йўл турибди. 

“Афғонистондаги барчамизни ташвишлантираётган вазият мени ҳам хавотирга солмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, бугун ушбу мамлакатда мутлақо янги воқелик қарор топди – жуда қисқа вақтда “Толибон” ҳаракати деярли бутун ҳокимиятни ўз қўлида жамлади. Янги ҳокимият олдида жамиятни жипслаштиришдан тортиб барча этносиёсий гуруҳларни ўз ичига олган лаёқатли ҳукуматни шакллантиришгача босиб ўтилиши керак бўлган мураккаб йўл турибди. Моҳиятан, вазиятни барқарорлаштириш истиқболлари, афғон давлатчилигининг тикланиши ва, умуман, халқаро ҳамжамият билан Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши шунга боғлиқ бўлади”, деди Ўзбекистон президенти “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти” форматидаги учрашувдаги нутқида.

Билдирилишича, ҳозирги шароитда мамлакат фуқаролик уруши ва гуманитар инқироз домида қолиб кетган, халқаро ҳамжамиятдан яккаланиб қолган, унинг ҳудуди эса халқаро террорчилик ва наркотиклар ишлаб чиқариш “хаби”га айланган давр - тўқсонинчи йиллардаги ҳолатига яна қайтиб қолмаслигига қатъий кафолатлар йўқ.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list