Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нангарҳор вилоятида ИШИДнинг камида 80 нафар жангариси толибларга таслим бўлди

155

Террорчилар қабилалар оқсоқоллари воситачилиги туфайли таслим бўлган.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 80 нафар жангариси толибларга таслим бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, террорчилар қабилалар оқсоқоллари воситачилиги туфайли таслим бўлган.

Охирги уч ой давомида Афғонистоннинг қатор ҳудудларида бир нечта портлашлар ва қуролли ҳужумлар амалга оширилди.

Бу ҳолатларнинг айримлари учун жавобгарликни "ИШИД Хуросон" гуруҳи ўз зиммасига олган.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list