Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • АҚШ «Толибон» билан Афғонистондаги терроризмга қарши кураш тўғрисида муҳокама ўтказади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

АҚШ «Толибон» билан Афғонистондаги терроризмга қарши кураш тўғрисида муҳокама ўтказади

222

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст келаси ҳафта «Толибон» етакчилари билан Ислом республикасидаги терроризмга қарши курашни муҳокама қилиш учун Доҳага келади. Бу ҳақда 23 ноябрь куни журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.

«АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэстнинг келаси ҳафта Доҳага қайтишини тасдиқлашим мумкин. У ерда ‘Толибон’ етакчилари билан икки ҳафталик учрашувлар чоғида Афғонистонга алоқадор ҳаётий муҳим манфаатларимиз, жумладан, терроризмга қарши кураш муҳокама қилинади», — деди Прейс.

Ўтган ҳафта Уэст «Толибон» терроризмга қарши кураш, инклюзив ҳукумат қуриш ва озчиликнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш орқали қонунийликка эришиши кераклигини айтганди. Шу билан бирга, у АҚШ афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этишини таъкидлаган. Бу мақсадлар учун Вашингтон жорий йилда 474 миллион доллар ажратган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракатинингг Қатардаги сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим ўзининг Twitter’даги саҳифасида Афғонистоннинг толиблар томонидан тузилган Ташқи Ишлар Вазирлиги номидан АҚШ Конгрессига юборилган мактуб матнини эълон қилган эди. Мактубда Афғонистоннинг собиқ ҳукумати заҳираларини блокдан чиқаришга чақирилган. Шунингдек, унда захираларни музлатиш ва «Толибон»га қарши «иқтисодий санкциялар» қўллаш Афғонистондаги соғлиқни сақлаш ва таълим тизимлари ҳамда фуқаролик хизматларининг ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилган.

Мактубда қайд этилишича, АҚШнинг санкция сиёсати «нафақат савдо ва бизнесга зарар етказган», балки коронавирус пандемияси, қурғоқчилик, уруш ва қашшоқлик таъсирига учраган мамлакатга жуда зарур бўлган инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш жараёнига, айниқса яқинлашаётган қиш шароитида, салбий таъсир кўрсатган. Толиблар фикрига кўра, агар мавжуд вазият давом этса, минтақа ва дунё давлатлари афғон миграция тўлқини ва бунинг натижасида янги гуманитар муаммоларга дуч келиши мумкин.

Октябрь бошида «Толибон» ҳаракати Афғонистонда экстремистик жангарилар гуруҳлари, жумладан, ИШИД террорчилик ташкилотининг бўлинмаларига қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқчи эмаслигини билдирганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list