Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Самарқандда 44 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган эркак ушланди

356

Самарқанд туманида 44 ёшли аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туманда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд туманида яшовчи 32 ёшли эркак 44 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, у бунинг эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бундан аввал Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг рўйхати юритилиши, Тошкентда янги туғилган чақалоқни 8500 долларга сотмоқчи бўлган она-бола 3 ярим йилга қамалгани ҳамда Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list