Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда толиблар “Ислом давлати” жангариларининг базасини йўқ қилди

172

“Толибон” ҳаракати Афғонистон шарқида Нангархар вилоятида уя қуриб олган “Ислом давлати” террорчи ташкилот жангариларининг базасини йўқ қилди, деб ёзмоқда РИА Новости маҳаллий манбаларга таяниб.

Бундан аввалроқ толиблар томонидан тайинланган Афғонистон қуролли кучлари штаби бошлиғи Қори Фасихуддин “Ислом давлати” жангарилари Афғонистоннинг қатор туманларида фаолият олиб бораётгани ва барқарорликка хавф солаётгани ҳақида баёнот берган эди. Манбада айтилишича, толиблар билан “Ислом давлати” жангарилари ўртасида жанг сешанба куни тонгда Зангвай қишлоғида рўй берган. "Эрталабки жанг натижасида “Ислом давлати” жангарилари йўқ қилинди. Уларнинг сафида аёл киши ҳам бор", – дейилади хабарда.

Жангарилардан бири тириклайин қўлга олинган. Ўз навбатида, Нангархар полицияси ҳам ушбу хабарни тасдиқлаб, йўқ қилинган жангарилар орасида бир аёл ҳам борлигини, бир жангари тириклайин қўлга олинганини маълум қилган.

 

Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list