Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Сумидан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сумидан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди

320

Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

2022 йил 8-9 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

Қайд этилишича, Украинадан «Карчова» назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сонини камайиши кузатилмоқда.

9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

«Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди.

Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этяпти. Бунда, асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.

Ўзбекистонлик дипломатлар Молдовада бўлиб, ушбу мамлакатдан ватандошларимизни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқдалар», дейилади маълумотда.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list