Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мозори Шарифда содир этилган портлашлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

239
Афғонистоннинг Балх вилояти маркази Мозори Шарифда 28 апрель оқшомида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси зиммасига олди. Террорчиларнинг ўзи портлашларда 30 киши жароҳатланганини маълум қилган, деб хабар бермоқда Khaama Press нашри.

Ҳужумлар нишони жамоат транспорти бўлган. Балх полицияси ва хавфсизлик бошқармаси маълумотларига кўра, микроавтобусларга портловчи моддалар ўрнатилган. Ҳодиса йўловчилар ифторлик қилиш учун уйларига шошилаётган бир вақтда содир бўлган. Шаҳар полицияси матбуот котиби Асиф Вазирийнинг фикрича, ҳужумлар нишони шиалар бўлган бўлиши мумкин.

Бир ҳафта аввал, 21 апрель куни ИШИД террорчилари Мозори Шарифдаги шиалар масжидига ҳужум қилган эди. Жабрланганлар сони турлича: маҳаллий манбалар 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 90 га яқини ярадор бўлганини айтган, «Толибон» вакилларининг баёнотида эса қурбонлар сони камроқ.

22 апрель куни Қундуз шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлганди, яна 43 киши жароҳат олган.


Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list