Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентдан Қозон ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади

647

Ўзбекистонда Тошкент — Омск ва Тошкент — Уфа — Қозон йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб EADaily хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, 14 сентябрдан Тошкентдан Нижний Новгородга дастлабки давлатлараро автобус қатнови йўлга қўйилди. 

Рейслар бир ҳафтада бир марта амалга оширилади, автобус 3 минг километрлик масофани 61 соат ичида босиб ўтади.

Бир томонга чипта нархи 60 доллардан ортиқроқ (500 минг сўм атрофида), Нижний Новгороддан Тошкентга эса 87 долларга яқин (700 минг сўмга яқин) бўлади.

Тошкент ва Омск ўртасидаги масофа 2160 километр бўлиб, бу масофани тўхтовсиз юрилганда 29 соат ичида босиб ўтиш мумкин.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list