Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ақтўбе фожеаси: автобус ҳайдовчиси судда янги деталларни ҳикоя қилиб берди

653

Қозоғистоннинг Ақтўбе области Ирғиз районида ёниб кетган ва Ўзбекистоннинг 52 фуқароси умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчиларидан бири Барат Танатов бошдан-бош йўловчи сифатида автобусга чиққанини айтган. Бу ҳақда Tengrinews.kz суд залидаги мухбирига таяниб хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, у ёнаётган инсонларни қутқаришга уринган, автобус деразаларини синдирган, автобусда ухлаб ётган йўловчилар деразадан сакрашлари учун бақирган.

«Умуман, мен Қозон шаҳрига бораётган эдим, у ердан Нижний Новгородга ўтиб, машина сотиб олмоқчи эдим. Менинг ёнимда пул бор эди. Лекин кейинчалик Пернебеков мени автобусни ҳайдашда ёрдамлашишга кўндирди, менга пул ваъда қилди. Мен рози бўлдим, автобусни Чимкентдан Жангиқўрғонгача бошқардим», — деб ҳикоя қилган Танатов.

Судланувчининг сўзларига кўра, автобус ичи совуқ бўлган ва йўловчилар паялник билан исинишган.

«Рўпарадан келаётган автобус ёнимизда тўхтади, унинг нимасидир ишдан чиққан экан. Мен ҳайдовчилар билан гаплашиш учун чиқдим, автобусимиздан аввал Қирғизбоев чиқди. Сўнгра яна бир киши, унинг шими ёнаётган эди. Мен иккинчи автобусдан ўт ўчиргични олдим, бироқ у ишламас экан, шунда мен у билан деразаларни уриб синдира бошладим, одамлар сакраши учун бақира бошладим. Қирғизбоев ҳам ёнимда деразаларни синдиришга уринарди. Одамлар бақирарди, хаос бошланди. Лекин ҳеч ким сакрамади», — деб эслайди 18 январь воқеаларини Барат Танатов.

Ҳайдовчининг айтишича, автобус қандайдир 10-15 дақиқа ичида тўлиқ куйиб кулга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Максат Пернебеков, Нуржон Қирғизбоев, Барат Танатов 2018 йилнинг 24 январида ҚР Жкнинг 345-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган жиноятда айбланиб, қўлга олинган. Улар транспорт воситасини бошқариш қоидаларини бузганликда айбланишмоқда. 

Прокуратура маълумотларига кўра, автобусда ёнғин чиқишига сабаб автобус салонида кавшарловчи лампадан фойдаланиш оқибатида ҳайдовчилар томонидан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўлган.

Тўпланган факт ва маълумотлар асосида автобуснинг ҳар учала ҳайдовчиси мазкур жиноятга алоқадорлиги аниқланган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе области Ирғиз районида йўловчи автобус 18 январь куни соат эрталабки 10:30 да ёниб кетган. Фавқулодда ҳолатлар бўйича қўмитанинг маълумотларига кўра, ёнаётган транспорт воситасидан 5 киши қутулиб чиққан, 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list