Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкент бўйича потенциал ишсизлик даражаси айтилди

521
Бугунги кунда пойтахт бўйича потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этади.

Тошкентда ишсизликнинг сабаблари нима билан изоҳланмоқда?
 Бугунги кунда Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2,5 миллиондан зиёдни ташкил этмоқда. Улардан 1,1 миллион нафари иш билан банд аҳоли, қарийб 99 минги ишсизлар, 90 мингдан ортиқ киши меҳнат мигрантларидир. Шунингдек, деярли 39 минг киши жорий йилда меҳнат бозорига биринчи марта кириб келган ёшлардир. Шаҳар бўйича потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этади.

Ишсизликнинг сабаблари қуйидагича изоҳланмоқда. Биринчидан, аҳолининг аксарият қисми тадбиркорлик соҳасида, жумладан, ажратилаётган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳамда оддий молия ҳисоботларини юритиш бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмас. Иккинчидан, кўплаб ишсиз фуқаролар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касблар бўйича талабга жавоб бермайди. Шунингдек, аксарият аҳоли асосан савдо-сотиқ билан шуғулланиб келмоқда. Ишсиз фуқароларни касбга қайта тайёрлаш ишлари меҳнат бозори талабларига мос тарзда ташкил этилмаяпти.

Буларнинг барчаси пойтахт аҳолиси бандлигини таъминлаш борасидаги муаммолар мавжудлигидан далолат бериб турибди. Тошкент шаҳри бўйича фақатгина 91 минг киши Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан бир марталик ва вақтинчалик ишларга жалб қилинган, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, норасмий банд аҳоли сони 141 минг нафардан зиёдни ташкил этган.

Бугун Миллий матбуот марказида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг брифингида бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳрининг барча туманлари маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари ўтказилиб, уларда пойтахт туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, шу жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилган эди.

Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list