Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Воронеж областида ўзбекистонлик эркак отиб ўлдирилди

601

Талов туманида 16 сентябрь, якшанба куни ёш эркакнинг жасади ўқ отар қуролдан олган жароҳатлар изи билан топилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Воронеж области бўйича тергов бошқармаси хабарбермоқда.

Воронежлик терговчилар полициячилар билан биргаликда эҳтимолий қотилни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакни ов милтиғи билан 48 ёшли маҳаллий фуқаро отиб ўлдирган.

Хабар қилинишича, жиноятчи якшанба куни кечқурун ўз акаси билан гаплашиб олиш учун унинг уйига милтиқ олиб борган. Бироқ, акаси уйда бўлмаган, уйда икки ижарачи - Ўзбекистон фуқаролари бўлган эркаклар ва бир аёл киши бўлган.

Милтиқ билан қуролланган эркак ижарадаги шахслардан акасини топиб беришни талаб қилган, сўнг 31 ёшли мигрантга ўқ узган. Жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Иккинчи ижарачи ва аёл киши қотилнинг қўлидан милтиқни олиб қўйишга муваффақ бўлишган.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list