Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Бир ойлик ҳарбий хизматга тўлов тўланган бўлиб, фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса пул қайтариладими?

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Бир ойлик ҳарбий хизматга тўлов тўланган бўлиб, фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса пул қайтариладими?

620

Қонунчиликка мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Бунда ушбу шахс ТМЭК хулосаси ва Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг (пул маблағини келиб тушиши билан боғлиқ таомиллар 9 иш кунида амалга оширилади) уч кун муддатда пул маблағларини қандай тартибда тўланган бўлса шу шаклда қайтариб беради (нақд тўлаган бўлса нақд шаклда, пул ўтказилган бўлса пул маблағларини тегишли ҳисоб рақамга ўтказилади).


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list