Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ҳиндистонда учталоқ қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

698

Ҳиндистон ҳукумати учталоқ қилишни жиноят деб топиш тўғрисидаги фармонни маъқуллади. Бу ҳақда Times Of India хабар бермоқда.

Ҳиндистондаги 172 миллион мусулмоннинг аксарияти суннийлар бўлиб, улар диний қоидалар асосида ҳаёт кечиришади. Эр хотини билан ажрашиши учун “талоқ” сўзини уч марта айтиши кифоя. Бу юзма-юз, телефон орқали, смс хабар ва ҳатто ижтимоий тармоқ орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Мамлакат адлия вазири Шанкар Прасад бу амалиётни «ноинсоний» деб атади. У 22 мамлакат, жумладан қўшни Покистон ва Бангладешда ҳам бу нарса тақиқланганини таъкидлади.

Ҳиндистонда учталоқ қилиш ўтган йили конституцияга зид деб топилганди, бу йил Нарендра Моди ҳукумати бу борадаги қонунни янада кучайтирмоқчи. Учталоқ қилишда айбланганлар эндиликда гаров эвазига озодликка чиқарилмайди. Конгрессдаги мухолиф партия бунга қарши чиқмоқда ва жазо чорасини енгиллаштиришни таклиф этмоқда.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list