Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

«Усмонийлар тарихи» туркумидан: «Олтин қафас»

695
Усмонийлар империясида шаҳзода ака-укаларни ўлдириш абадий эмасди албатта. Бу қонун султон Аҳмад 1617 йили фавқулодда оламдан ўтгач, ўз кучини йўқотди. Империя аҳли қатлни қафасга алмаштириш ҳақида янги қонун ўйлаб топди. Бу «Олтин қафас» деб номланди. Қонунга кўра, тахтни эгаллаган султоннинг ака-укалари, яъни, шаҳзода мақомига эга шахслар Тўпқопи саройининг ўзида махсус хоналарда сақлана бошлади.

Қафасда шаҳзода умрининг охирига қадар қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бунга мисол сифатида тарихда ақлан заиф султон сифатида ном қозонган Мустафони келтирса бўлади. У акаси султон Аҳмад, Кусем султоннинг суюклиси тарафидан қафасга солинган. Аҳмадшоҳ биттагина укасини ўлдиришни сира хоҳламасди. Шу сабабли ҳам Мустафо умрининг охиригача қафасда сақланди. Фақат жиянларидан бири, Кусем султон ва Аҳмадшоҳнинг ўғли Мурод тахтни эгаллагач, қафасдан озод этилди. Лекин бу озодлик шаҳзода Мустафога ўлим ҳадя этди. Мурод уни алдаб денгиз соҳилига олиб борди ва шундай деди:

— Тоға, сиз болаликдан кемангиз бўлишини, дунё саёҳатига чиқишни орзулагансиз. Орзуингиз ушалди. Ана, бутун бошли кема сизнинг ихтиёрингизда! Чиқинг, қаерга хоҳласангиз, саёҳатга отланаверишингиз мумкин!..

Алдовлардан боши кўкка етаёзган, ақлан заиф Мустафо кемага чиқиб ўтиради. Кема ҳали соҳилдан у қадар узоқлашиб улгурмай, махсус тайинланган кимса шаҳзодани бўғиб ўлдиради.

Шу ўринда бир нарсани тан олиш керак. Усмонийлар империясида шаҳзодаларни ўлдириш тақиқланган бўлса-да, бу хавф барибир яшаб қолаверди. Ҳадеганда шаҳзодалар ҳаёти хавф остида бўлаверди. Масалан, 1621 йили муфтий Усмон II га укасини ўлдириш учун фатво беришдан бош тортди. Аммо Усмон II бу инкордан кейин ҳам тўхтаб қолмади. Олий судьяга мурожаат этди. Судья қонунга қарама-қарши ҳукм эълон қилди ва шаҳзода бўғиб ўлдирилди. Кейинроқ, 1622 йил 20 май куни Усмон II нинг ўзи ҳам яничарлар томонидан ташкил этилган давлат тўнтариши жараёнида ўлдирилди.


Манба: Hordiq.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list