В Узбекистане Ташкент
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Tadbirlar
  • Хорижда таълим олаётган ёшларнинг Ўзбекистондаги компаниялар вакиллари билан мулоқоти ўтказилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Хорижда таълим олаётган ёшларнинг Ўзбекистондаги компаниялар вакиллари билан мулоқоти ўтказилади

688

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун Career Bridge лойиҳаси тақдим этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Career Bridge Ўзбекистоннинг давлат, хусусий ва халқаро компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқотдир. Тадбир жорий йил 16 февраль куни соат 11:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида онлайн видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Унда ёш мутахассислар Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий секторида иш берувчилар билан танишиши мумкин.

Лойиҳанинг асосий мақсади номзодлар ва иш берувчилар учун платформа яратишдан иборат. Видеоконференцияда Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий секторларида иш берувчилар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиши, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ва компанияларнинг имкониятлари ва талабларини аниқлаш кўзда тутилган.

Мазкур видеоконференцияда Хитой, Латвия, Россия, Туркия ва Япониянинг етакчи университетларидан 2000 дан ортиқ битирувчи иштирок этади.


Манба: daryo.uz




Back to the list