Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

638

Россияда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган хорижий фуқаролар мамлакатга киритилмайди.

Россия ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди.

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев йўл қурилиши бўйича давлат кенгашида маълум қилган.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, ИИВ Федерал божхона хизмати билан биргаликда махсус маълумотлар ахборот базасини тузади.

“Натижада Россиядан чиқиб кетаётган чет эл фуқаролари томонидан жарималар тўланишини назорат қилиш ҳамда улар мажбуриятларини бажармагунча киришга вақтинчалик тақиқ қўйиш имкони пайдо бўлади”, - деган ИИВ раҳбари.

Аввалроқ Россия депутатлари 2019 йилда йўловчи ташувчи тўғрисидаги қонунга чет эл фуқароларига Россияда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқловчи ўзгартиришларни киритишни режалаштиришаётгани хабар қилинган эди.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list