Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Вазир: Меҳнат муҳожирлари ҳар йили Ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда
Вазир: Меҳнат муҳожирлари ҳар йили Ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда
579
Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳам чиқиш қилди.
«Бугунги кунда 2 миллион 600 мингга яқин фуқароларимиз чет элда меҳнат қилмоқда. Шундан 83 фоизи, яъни 2 миллиондан ортиқ фуқаролар Россияга тўғри келади.
Ҳар йили меҳнат муҳожирларимиз томонидан 5 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ мамлакатга юборилмоқда. Бу ҳар қандай экспорт тармоғидан кўп дегани.
Биз ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда биргина Россиянинг ўзидан 1314 нафар фуқароларимизни вақтинча ушлаб туриш жойларидан қайтариб олиб келдик. 12774 нафар фуқароларимизга Россияда консультация бериш орқали 296 минг АҚШ долларига тенг маблағни тиклаб бердик. 164 мингта имтиёзли нархларда фуқароларга самолёт, поезд чипталари олиб бердик», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Фото: Халқаро пресс-клуб
Ушбу сессияда одам савдоси бўйича ўз ваколат доирасида Олий суд раиси Козимжон Комилов ҳам бир неча рақамлар ва маълумотлар тақдим этди.
«Одам савдоси бўйича жиноий ишлар миқдори пасаймоқда. 2017 йилда бу кўрсаткич 401 нафар, 2018 йилда 234 нафар, бу йилги 6 ойлик ичида 70та бундай ишлар тақдим этилган. Бу 70та жиноий ишнинг 55тасини аёллар содир этган. Шунингдек, 70 фоиз ишларда жабрланувчилар ҳам аёллардир», дейди Олий суд раиси.
Манба: zamin.uz