Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган - ТИВ

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган - ТИВ

491

Хабарга кўра, совуқ об-ҳавога қарамай ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани туфайли автобус музлаб қолган ва бу носозликни келтириб чиқарган.

 Жорий йил 20-ноябр куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонадан олинган хабар асосида маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида иссиқ жойга эвакуация қилинган.

"Улар орасида тиббий ёрдамга мухтожлар мавжуд эмас. Совуқ об-ҳавога қарамай автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олганлиги айтилмоқда.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишки вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб қолган.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list