Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Наманганда террористик фаолият билан шуғулланишда гумонланаётган шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув ўтказилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Наманганда террористик фаолият билан шуғулланишда гумонланаётган шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув ўтказилди

477

Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 7 январь куни Наманган вилояти ҳудудида тезкор-тергов тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Тезкор-тергов тадбирлари давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик гуруҳлари эмиссарларининг таъсирига тушиб, қуролли тўқнашувлар давом этаётган чет мамлакатларга чиқиб кетишни режалаштирган бир неча фуқаро аниқланди.

Янгиқўрғон туманидаги бир нечта яшаш манзилларида тинтув ўтказилди ва ушбу фуқаролар тергов жараёнига жалб этилди.

Ушбу жараёнда мазкур шахслар уяли телефон хотирасида тақиқланган экстремистик материалларни сақлаб келаётганлиги ва уларни яширин тарзда тарқатаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list