Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Диний эркинликни таъминлаш йўналишидаги ишлар олқишланди

209
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан музокаралар олиб борди. 

Бу ҳақда, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Давлат департаментининг вакили мамлакатимизда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни олқишлади, деб маълум қилган Ж.Ваҳобов.​




Манба: ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list