Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Истанбулдаги черковга қилинган ҳужумда Россия ва Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда

151

Истанбулдаги католик черковида содир этилган отишмада гумон қилинган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликаяга таяниб хабар бермоқда Zamon.uz.

ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, булар Тожикистон ва Россия фуқаролари. Тахминларга кўра, улар ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор. Аввалроқ ушбу гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

Турк полицияси ходимлари 30 та манзилда тинтув ўтказган, ҳужумга алоқадорлик гумони билан жами 47 киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни тушдан кейин Истанбулнинг Сариер туманидаги Авлиё Марям католик черковига ниқобли икки киши ҳужум қилди. Улар ўт очишган, сўнг воқеа жойидан қочиб кетишган. Отишмада Турсен Жиҳан исмли Туркия фуқароси вафот этди.

Истанбул губернатори Довут Гул ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Рим папаси Франсиск ҳужумни қоралади. Истанбулнинг Лотин католик жамияти епископи Массимилиано Палинуро шаҳар ҳокимиятини “адолатни тиклашга, воқеа юзасидан тергов ва ҳақиқатни ошкор қилишга чақирди.


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list