Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Суриянинг Идлиб минтақасидаги портлаш оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

954

Суриянинг Идлиб минтақасида юз берган портлаш оқибатида 18 нафардан 32 нафаргача одам ҳалок бўлган. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, портлаш Туркия билан чегара яқинидаги Сармада шаҳрида юз берган; қурбонлар сони ўсиши мумкин.

AFP мухбирининг маълум қилишича, портлаш оқибатида иккита бино қулаган. Агентлик манбалари берган ахборотга кўра, портлаш сабаблари ҳозирча номаълум, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

«ТАСС» агентлиги Туркиянинг НТВ телеканалига асосланиб, портлаш оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлгани, 45 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар бермоқда.

AP’нинг Сурия қуролли мухолифатига яқин «Оқ каскалар» ташкилотига асосланиб, портлаш «ўнлаб одамларни ўлдиргани» ҳақида ёзмоқда. Лондондаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази «Ал-Қоида»га алоқадор ҳаракатга тегишли қурол омборида юз берган портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлган деб хабар бермоқда.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list