- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистон Россиядаги халқаро ҳарбий машғулотларга ўз кузатувчиларини жўнатди
Ўзбекистон Россиядаги халқаро ҳарбий машғулотларга ўз кузатувчиларини жўнатди
Челябинск вилоятининг Чебаркул шаҳри яқинидаги полигонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қуролли кучларининг “Тинч миссия - 2018” қўшма антитеррор қўмондонлик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтади.
Россия ОАВнинг маълумот беришича, машғулотларда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон қуролли кучларининг пиёда қўшинлари ва авиация бўлинмалари, ҳарбий бошқарув органлари иштирок этади. Ўзбекистон вакиллари машғулотларда кузатувчи сифатида қатнашади. "Тинч миссия - 2018" машғулотларига ШҲТ давлатларининг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилари ва 500дан ортиқ техникаси жалб этилади.
Ҳарбий машғулотлар 22 август куни бошланади ва бир ҳафта давом этади.
Манба: kun.uz